USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ИИО ходимларининг фуқарога қилган муомаласи ортидан жанжал кўтарилди

214 марта
ИИО ходимларининг фуқарога қилган муомаласи ортидан жанжал кўтарилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида ички ишлар органлари ходимлари ва Damas ҳайдовчиси ўртасида ҳақоратли сўзлар ортидан юзага келган низоли ҳолат видеоси тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича хизмат текшируви тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 2 август куни соат 21:30 атрофида Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ҳудудида содир бўлган. Ўша вақтда тунги хизматни ўтаётган Ички ишлар органлари ходимлари ва Damas русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси, фуқаро А. Ш. ўртасида низоли ҳолат юзага келган.

Фуқарога тегишли транспорт воситасининг кузови ва ойналарига ҳаракат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатувчи ёзувлар, жумладан реклама тасвирлари туширилгани аниқланган. Шу сабабли ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси (Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) 3-қисмида назарда тутилган ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Бироқ фуқаро билан мулоқот вақтида айрим ички ишлар органлари ходимлари томонидан муомала маданиятига зид хатти-ҳаракатларга йўл қўйилгани қайд этилган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олиниб, ходимларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатгани айтилаётган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: