USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Сурхондарёда наркотик сотишга уринган афғонистонлик ушланди

82 марта
Сурхондарёда наркотик сотишга уринган афғонистонлик ушланди

Сурхондарё вилоятида муқаддам наркотик савдоси билан шуғулланишга оид жиноятлари учун судланган 3 нафар шахсдан жами 2,5 кг, шунингдек, афғонистонлик шахс томонидан мамлакатга олиб кирилган ва сотишга уринилган 0,5 кг  гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган. 

Жумладан, Денов туманида истиқомат қилувчи, 1980 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, у келгусида сотиш мақсадида 1 кг 7 гр “опий” ва 998 гр гашиш моддаларини сақлаб келаётганлиги маълум бўлган. 

Мазкур туманда кузатилган бошқа ҳолатда эса 1986 ва 1966 йилларда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятлари учун судланган 2 нафар фуқаро 491 гр гашиш моддасини шартли харидорга 85 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Бу каби ҳолат вилоят марказида ҳам қайд этилиб, 2003 йилда туғилган Афғонистон фуқароси “Термиз халқаро савдо маркази” ҳудудида 506 гр “опий” моддасини шартли харидорга 2500 АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинган. Аниқланишича, у қўшни давлатдан гиёҳвандлик воситасини яширин тарзда олиб келишда ўз ички органидан “жонли контейнер” сифатида фойдаланган. 

Билдирилишича, ҳозирда ҳар учала ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ўтказилган тезкор тадбирда қарийб 2 килограмм гашиш моддаси мусодара қилинганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: