USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Захарова яна “бурнини тиқди”: У қамалган Азиз Ҳакимовнинг ёнини олди

288 марта
Захарова яна “бурнини тиқди”: У қамалган Азиз Ҳакимовнинг ёнини олди

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Тошкентда СССР ғояларини тарғиб қилувчи блогер Азиз Ҳакимовга нисбатан чиқарилган суд ҳукми юзасидан муносабат билдирди. У “Россия – Ўзбекистон муносабатларини мустаҳкамлаш ва умумий тарихий хотирани сақлаш” тарафдори бўлган Ҳакимовнинг судланганига алоҳида эътибор қаратилганини айтди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Захарованинг таъкидлашича, Ҳакимов Шайхонтоҳур туман суди томонидан миллатлараро адоват қўзғатиш, шунингдек, блогер Н. Макаренкога нисбатан ҳақорат ва туҳмат қилишда айбдор деб топилган. Унинг сўзларига кўра, Ҳакимовга нисбатан суд даъвосининг асосий ташаббускори деб аталган шахс эса Россияга қарши мазмундаги материалларни тарқатишда давом этмоқда.

“Маҳкум, бизга яхши маълумки, изчил равишда Россия – Ўзбекистон муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда умумий тарихий хотирани сақлаш тарафдори бўлиб чиққан. Шу билан бирга, А. Ҳакимовга нисбатан суд даъвосининг бош ташаббускори жазоларсиз қолган ҳолда русофобик фейкларни ишлаб чиқаришда ва очиқдан-очиқ миллатлараро адоватни қўзғатиш билан шуғулланишда давом этмоқда”, деган Захарова.

Россия ТИВ вакили бундай фаолият Россия – Ўзбекистон стратегик шериклигига соя солишини айтган.

“Бундай “бепарво бўлмаган фуқаролар”нинг ҳақиқий мақсади Россия – Ўзбекистон стратегик шериклигига соя солиш, ахборот маконига зарарли кун тартибини киритиш ва жамиятдаги миллатлараро тотувликка путур етказишдан иборат экани кўриниб турибди”, дейди Захарова.

Шунингдек, Захарова Ўзбекистон ҳокимияти мазкур шахснинг фаолиятига “объектив ҳуқуқий баҳо” беришидан умид билдирган.

“Бизга дўст бўлган мамлакат расмийлари ниҳоят ушбу сохта ватанпарварнинг фаолиятига холис ҳуқуқий баҳо беришларига умид қиламиз”, деган у.

Маълумот учун, Азиз Ҳакимов ижтимоий тармоқларда совет иттифоқини тиклаш, Россиянинг Украинага қарши олиб бораётган кенг кўламли ҳужумларни оқлаш ва урушни тарғиб қилиш, миллатлараро низо келтириб чиқарувчи постлари билан бир неча бор жамоатчилик эътирозига учраган.

Қайд этиш жоиз, Азиз Ҳакимов Ўзбекистон Республикасининг суверенитетига қарши чиқишлар қилган, СССРни ва уни қайта тиклаш ғоясини тарғиб қилган, шунингдек, сиёсий қатағон қурбонлари ҳамда миллий-озодлик кураши хотирасини қоралаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 август куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг ёпиқ суд мажлиси якунида Азиз Ҳакимовга (1975 йилда туғилган, маълумоти – олий, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз) доир жиноят иши юзасидан суд ҳукми ўқилганди. 

Унга кўра, Ҳакимов Жиноят кодексининг бир нечта моддаларига биноан жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ҳамда Жиноят кодексининг 59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташ учун узил-кесил 4 (тўрт) йил, 2 (икки) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: