USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тошкентда юқори синф ўқувчилари 9 яшар болага темир браслет едирди

36 марта
Тошкентда юқори синф ўқувчилари 9 яшар болага темир браслет едирди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 151-мактабнинг юқори синф ўқувчилари 3-синф ўқувчисига темир браслет едиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Яшнобод туманидаги 151-мактабнинг 3-синф ўқувчиси Т. М. мактаб ҳожатхонасига чиққанда, юқори синф ўқувчилари томонидан унинг оғзига номаълум жисм солинган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 сентябрь куни ўқувчининг онаси ўғлининг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли уни шифохонага олиб борган ҳамда тиббий текширувлар натижасида боланинг ички қисмида номаълум жисм борлиги аниқланган.

“Ҳозирги вақтда ўқувчига барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган ҳамда унинг аҳволи қониқарли ҳолатда”, дейилади хабарда.

Шунингдек, айни вақтда содир бўлган воқеа юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда ва унинг якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши қайд этилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: