USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Халқаро қидирувдаги 19 ўзбекистонлик Кореяга қочган – NPA

17 марта
Халқаро қидирувдаги 19 ўзбекистонлик Кореяга қочган – NPA

Жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган 100 дан ортиқ чет эл фуқароси Жанубий Кореяда яширинаётгани тахмин қилинмоқда. Улардан 19 нафари ўзбекистонлик. Бу ҳақда “The Korean Times” хабар берди.

Жанубий Корея Миллий полиция агентлиги (NPA) томонидан бугун, 8 сентябрь куни депутат Ким Жун Хван офисига тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йил 12 август ҳолати бўйича ўз мамлакатларида ёки бошқа давлатларда жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган 110 нафар чет эл фуқароси Кореяга қочиб ўтган.

Фуқаролиги бўйича энг катта улуш Хитойга тўғри келади – Интерпол сўровларининг 40 таси ёки 36 фоизи, ундан кейинги ўринларни Ўзбекистон (19 та сўров), Мўғулистон (17 та) ва Вьетнам (13 та) эгаллайди. Қолган ҳолатларнинг аксарияти яқин Осиё мамлакатларига, жумладан Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Таиланд ва Японияга тўғри келади.

Ҳуқуқбузарлик турлари бўйича энг кўп учрайдигани фирибгарлик бўлиб, 47 та ҳолатни ташкил этган. Ундан кейинги ўринда болалар ва ёшларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларни бузиш, одам ўғирлаш, озодликдан ноқонуний маҳрум қилиш ва фоҳишабозликни ўз ичига олган “бошқа” категория – 29 та ҳолат. Гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар 7 та ҳолатни ташкил этган бўлса, ўғрилик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, тан жароҳати етказиш ва тан жароҳати етказишга уринишнинг ҳар бири 5 тадан ҳолатни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида халқаро қидирувда бўлган икки Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: