USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

5,5 млрд сўм асоссиз ундирилган: “Ҳудудий электр тармоқлари”га нисбатан иш қўзғатилди

210 марта
5,5 млрд сўм асоссиз ундирилган: “Ҳудудий электр тармоқлари”га нисбатан иш қўзғатилди

Тадбиркорлардан асоссиз ундирилган 5,5 млрд сўмлик тўловлар  юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда унинг тизимидаги корхоналарга нисбатан иш қўзғатилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ, электр энергиясидан қарздорлик бартараф этилганидан кейин корхоналарни электр тармоғига қайта улаш учун жарима ва қўшимча тўловларни қўллаш бекор қилинган бўлиб, давлат органлари мазкур нормаларнинг қонуности ҳужжатлари қабул қилинишини кутмасдан тўғридан тўғри амалга оширилишини таъминлаши белгиланган.

Ушбу талабларни амалга ошириш мақсадида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, электр тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчиларни қайта улаш учун ундириладиган тўловлар бекор қилинган.

Бироқ Рақобат қўмитасига Бизнес-омбудсман томонидан тақдим этилган маълумотлар таҳлили натижасида ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан 2025 йил 23 августдан жорий йилнинг февраль ойига қадар республика бўйича тадбиркорлик субъектларидан жами 965 та ҳолатда қайта уланиш учун 5,5 млрд сўм тўлов ундирилгани ҳамда асоссиз даромад олинганлиги аломатлари аниқланган.

Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, Рақобат қўмитаси томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда унинг тизимидаги корхоналарга нисбатан иш қўзғатилган.

Билдирилишича, айни вақтда мазкур ҳолат манфаатдор давлат органлари иштирокида ҳар томонлама ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилмоқда. Ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда электр ва газ таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида 15 та ҳудудда махсус штаблар ташкил этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: