USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Вагон кузатувчиси ўрни учун $5000 сўраган шахс ушланди

115 марта
Вагон кузатувчиси ўрни учун $5000 сўраган шахс ушланди

Тошкентда фуқаронинг ишончига кириб, уни “Жалолиддин Мангуберди” электропоездига вагон кузатувчиси лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс 5000 АҚШ доллари талаб қилгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, ҳолат Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти масъул ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган.

1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 276-моддаси (Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан судланган фуқаро бошқа бир шахснинг ишончига кириб, ўзини юқори турувчи мансабдор танишлари орқали “Жалолиддин Мангуберди” электропоездига вагон кузатувчиси лавозимига ишга жойлаштириб қўйиш имкониятига эга шахс сифатида таништирган.

Бунинг эвазига у 5000 АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир давомида фуқаро олдиндан келишилган 1500 АҚШ доллари ва 5 миллион сўмни олаётган вақтида холислар иштирокида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Билдирлишича, мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми ҳамда 28-моддаси орқали 211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Зангиота туманида тадбиркорга Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги 4 та давлат мактабгача таълим ташкилотида 60 миллиард сўмлик қурилиш ва реконструкция ишларини олиб беришни ваъда қилган уч киши 20 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: