USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ғузорда 22 ўқувчи пахта даласига сепилган доридан заҳарланди

76 марта
Ғузорда 22 ўқувчи пахта даласига сепилган доридан заҳарланди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 22 нафар ўқувчиси пахта даласига сепилган доридан заҳарланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 11:45 ларда Ғузор туманидаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 21 нафар ўқувчиси кўнгил айниши ва бош оғриғи каби аломатлар билан Ғузор туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

Ўрганишлар натижасида аниқланишича, мактаб биноси жойлашган “Янгиобод” маҳалласига туташ ҳудудда “Шохмалик Шермурод ўғли” фермер хўжалигига тегишли жами 88 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, шундан 20 гектари мактаб атрофида жойлашган. Мазкур ер майдонларига пахта экилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, шу куни соат тахминан 09:00 ларда фермер хўжалиги томонидан пахтанинг эрта етилишини таъминлаш мақсадида “Агро Аугрон” номли дори воситаси сепилган. Бунинг оқибатида мактабда бўлган 10–11-синфларнинг 22 нафар ўқувчиси ҳаво орқали заҳарланганлик аломатлари билан тиббиёт муассасасига ётқизилган, уларга бирламчи “Ошқозон диспепсия синдроми“ ташхиси қўйилган.

Ҳозирда 7 нафар ўқувчи Ғузор туман тиббиёт бирлашмасида стационар даволанмоқда. Қолган 15 нафар ўқувчининг соғлиғи яхшиланганлиги муносабати билан улар яшаш манзилига жавоб берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 201-моддаси (зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланган. Айни вақтда Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳридаги 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 3 яшар тарбияланувчи ҳашаротларга қарши кимёвий воситани билмасдан ичиб қўйиб, вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. https://qalampir.uz/news/oҳangarondagi-bogchada-3-yashar-bola-zaҳarlanib-vafot-etdi-143741

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: