USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Термизда 20 дан ортиқ болани Damas’да ташиган ҳайдовчи ушланди

27 марта
Термизда 20 дан ортиқ болани Damas’да ташиган ҳайдовчи ушланди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 21 нафар боғча боласини ташиган Damas ҳайдовчиси ушланди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Термиз шаҳрида мактаб олдида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаётган йўл-патруль хизмати ходимлари Damas автомобилини тўхтатганида, машина салонида 21 нафар вояга етмаган болалар ташилаётганлиги аниқланган.

“Ходимлар томонидан бир нечта йўловчи автомобиллари тўхтатилиб, болажонлар боғчага етказилди. Ушбу ҳолат учун ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилиб, муассаса мудирасига бу совуққонлигининг аянчли оқибатлари тушунтирилди”, дейилади хабарда.

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, болаларни бу тартибда ташишдан ота-оналарнинг ўзлари ҳам хабардор ва рози бўлган.

“Инсон ҳаёти билан боғлиқлигини тушунтириб ўтишди. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди. Қилган қоидабузарлигимдан минг афсусдаман ва пушаймонман”, деган ҳайдовчи.

Шунингдек, тўпланган ҳужжатлар вилоят мактаб ва мактабгача таълим бошқармасига маълумот учун юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда икки ҳайдовчи Damas’да 56 нафар боғча боласини ташигани аниқланганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: