USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

17 ёшли курьерни ҳақоратлаган Brasserie ресторани ходими жазоланди

93 марта
17 ёшли курьерни ҳақоратлаган Brasserie ресторани ходими жазоланди

Тошкентда ресторандан буюртма олиб кетаётган 17 ёшли курьер билан жанжаллашиб, унга қўпол муомала қилган эркакка нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда эркакнинг курьер билан жанжаллашгани акс этган видеолар тарқалган эди. Видеода 17 ёшли курьер воқеа ресторанидан буюртма етказиб бериш вақтида содир бўлганини айтган. Унинг сўзларига кўра, эркак унга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган.

Ўз навбатида, ресторанда ишлашини айтган эркак ҳам воқеа юзасидан изоҳ бериб, курьернинг скутерда ресторан олдидаги йўлакдан ҳаракатлангани сабабли унга тўхташни айтганини билдирган.

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 17 октябрь куни соат 13:00 ларда Миробод туманидаги ресторанлардан бири олдида содир бўлган. 1990 йилда туғилган С.Р. ва вояга етмаган 2009 йилда туғилган М.Я. ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Шундан сўнг эркак вояга етмаган шахсга нисбатан қўпол муомалада бўлиб, жамоат тартибини бузган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан С.Р.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида кўп қаватли уй йўлагига ўрнатилган юзни таниб олувчи кузатув камерасини тепиб синдирган уч нафар йигит аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: