USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳажга борган 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

1 038 марта

Ҳажга борган 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди 

“Ҳаж-2025” мавсуми давомида жазирама оқибатида ва сурункали касаллиги бўлган 8 нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этган. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилдаги “Ҳаж-2025” мавсуми давомида Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд ҳожиларнинг Ҳаж амалларини тартибли ва намунали адо этишлари таъминланган. Мазкур ташкилий ишлар Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси ва ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда мамлакатнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ва Жиддадаги Бош консулхонаси кўмагида амалга оширилган.
“Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ҳукумати томонидан “Ҳаж-2025” мавсумини тайёрлаш ва ташкил этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар Саудия Арабистони ҳукумати томонидан юқори баҳоланди”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, жорий йилдаги Ҳаж мавсумига ўзбекистонлик ҳожиларнинг Саудия Арабистонига бориши 13 майдан бошланиб, 30 майга қадар давом этган. Шунингдек, Ҳаж ибодатлари тугаганидан сўнг ҳожиларининг Ўзбекистонга қайтиб келиши 12 июндан бошланган. Сўнгги ҳожилар 29 июнь куни ҳаво қатнови орқали ватанига қайтган. 

Ўзбекистон ҳожиларига енгиллик яратиш мақсадида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги Подшоҳ Абдулазиз халқаро аэропортидан Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларига тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилган.

Ўзбекистонлик ҳожиларнинг соғлиғи ва сиҳат-саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш масаласида Ўзбекистон ҳукумати томонидан барча зарур чора-тадбирлар кўрилишига қарамай, бу йилги Ҳаж ибодати пайтида кузатилган жазирама оқибатида ва сурункали касаллиги бўлган 4 нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этган.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг огоҳлантиришларига қарамай бу йилги Ҳаж мавсумига ноқонуний йўллар билан борган яна 4 нафар ўзбекистонлик ушбу мамлакатда оламдан ўтган.
Бундан ташқари, Ҳаж ибодати тугаганидан сўнг Бош консулхонага 40 нафардан зиёд зиёратчилар хорижга чиқиш паспортларини йўқотгани боис Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш учун мурожаат қилган.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: