USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин

230 марта
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин

Ташқи ишлар вазирлигида VFS Global'нинг минтақавий директори билан учрашув ўтказилди. Ўзбекистонда консулхона очмаган мамлакатларга виза расмийлаштириш учун Қозоғистонга чиқиб келиш заруратини камайтириш, бунинг учун биометрик маълумотларни Ўзбекистоннинг ўзида топшириш, суҳбатни эса онлайн ўтказиш таклиф қилинди.

Фото: Loop News

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида VFS Global халқаро компаниясининг МДҲ ва Шарқий Европа мамлакатлари бўйича минтақавий директори Ш.Мишра ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Т.Тўйчиев билан учрашув ўтказилди.

Вазирлик хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон ҳудудларида VFS Global офислари тармоғини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган.

“Жамоавий гуруҳларнинг аризалари бўйича компания ходимларининг сайёр қабуллари механизмини ишга туширишга келишиб олинди. Ушбу хизмат шакли пуллик асосда кўрсатилади ҳамда чекка ҳудудлардаги ариза берувчиларга, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги марказларга ташриф буюрмасдан виза ёрдамини олиш имконини беради.


Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун республикада дипломатик ваколатхоналари бўлмаган мамлакатларга (жумладан, Канада, Аргентина, Австралия ва бошқалар) визаларни расмийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Аккредитациядан ўтган консулликлар мавжуд бўлмаган шароитда визани расмийлаштириш қўшимча вақт ва молиявий харажатларни талаб қилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон томони жараёнларнинг бир қисмини мамлакатимиз ҳудудига кўчиришга, жумладан, VFS Global'нинг маҳаллий офислари орқали биометрик маълумотларни топшириш ва онлайн суҳбат ўтказиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: