USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Жазирама билан боғлиқ ортиқча ўлимлар Ўзбекистонда 100 минг кишига 19−21 тага тўғри келмоқда — ЖБ

473 марта

Жазирама билан боғлиқ ортиқча ўлимлар Ўзбекистонда 100 минг кишига 19−21 тага тўғри келмоқда — ЖБ

Жаҳон банки тадқиқотига кўра, Ўзбекистонда жазирама билан боғлиқ ортиқча ўлимлар ҳар 100 минг кишига 19 тадан 21 тагачани ташкил этмоқда. 2090 йилга бориб, Ўзбекистонда иссиқ ҳаво туфайли йилига 10 мингдан 23 минггача киши вафот этиши мумкин. Бошқа прогнозлар.

Ўзбекистонда жазирама иссиқ билан боғлиқ ортиқча ўлимлар барча ёш гуруҳлари учун йилига ҳар 100 минг кишига 19 тадан 21 тагача ўлим ҳолатини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Жаҳон банки тадқиқотида сўз боради.

Тадқиқотда Европа ва Марказий Осиё минтақасининг (ЕМО) 70 та шаҳрида, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистонда жазираманинг инсонлар ҳаёти ва иқтисодиётга зарарли таъсири ҳақида фактлар келтирилган.
Инфографика: Жаҳон банки

Хусусан, Ашхободда юқорида айтилган ўлимлар 100 000 кишига 25−28 ҳолатни ташкил қилади. Остона ва Бишкекда, Тошкентда бўлгани каби, 19−21 та ўлим орасида.
2090 йилга келиб, Марказий Осиёнинг бир қанча йирик шаҳарларида, жумладан, Остона ва Тошкентдаҳавонинг иссиқлиги туфайли умумий ўлим йилига 10 000 дан 23 000 гача етиши мумкин.
Инфографика: Жаҳон банки

Қайд этилишича, 2023 йилда ЕМО минтақасида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши 87 000 дан ортиқ тўлиқ бандлик иш ўринларининг йўқолишига олиб келган. Улардан 22 мингдан ортиғи Ўзбекистонда ва 18 мингга яқини Озарбайжонда.
2050 йилга бориб минтақанинг тўққизта шаҳри, жумладан, Ашхободда иссиқлик туфайли йиллик иқтисодий йўқотишлар ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизидан ошиши мумкин.

Қирғизистонда экстремал ҳарорат ҳар йили 200 км га яқин йўлларнинг шикастланишига олиб келади, бу эса таъмирлаш учун катта харажатларни келтириб чиқаради ва транспорт инфратузилмасига боғлиқ бўлган иқтисодий фаолиятни издан чиқаради, дейилади ўрганишларда.

Тадқиқотда ЕМО шаҳарлари ҳарорат кўтарилишининг салбий оқибатларини юмшатиш учун ҳозирданоқ амалга ошириши мумкин бўлган чора-тадбирлар таклиф этилган.
Улар шаҳарларда «яшил» ҳудудлар ва сояли майдонларни кўпайтириш учун дарахтлар экиш, биноларни пассив совитиш учун модернизация қилиш, аҳолини эрта огоҳлантириш тизимларини яратиш ва соғлиқни сақлаш тизимлари фаолиятини яхшилаш, «совитиш» марказларини ташкил этиш, иссиқликка чидамли материаллардан фойдаланиш, шунингдек, шаҳар инфратузилмасини режалаштиришда об-ҳаво аномалияларини ҳисобга олишни ўз ичига олади.

Бошқа прогнозлар

Европа Иттифоқининг йирик шаҳарларида иссиқ кунлар сони 2050 йилга келиб уч баробардан кўпроққа ошиши мумкин. Айниқса, Жанубий Европа ва Туркияда йилига 40−70 кундан ортиқ иссиқ кунлар кузатилиши эҳтимоли бор.
Сўнгги йигирма йил ичида Европа ва Марказий Осиёда иссиқлик билан боғлиқ ўн минглаб ўлим ҳолатлари содир бўлди ва бу кўрсаткич 2050 йилга келиб кўплаб шаҳарларда йўл-транспорт ҳодисалари даражасида икки ёки уч баробар ошиши мумкин. Ҳаддан ташқари иссиқ минглаб одамларни шошилинч ёрдам бўлимларига мурожаат қилишга мажбурламоқда, касалхоналар тўлмоқда ва сурункали касалликлар кучаймоқда, айниқса, кексалар ва кам таъминланганлар орасида, дейди ЖБ.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: