USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Сенат чиқиндидан қарзи борлар “свет”га тўлов қилолмаслиги бўйича мавжуд муаммоларни кўрсатди

565 марта

Сенат чиқиндидан қарзи борлар “свет”га тўлов қилолмаслиги бўйича мавжуд муаммоларни кўрсатди

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари соҳасида тўлов интизомини, қонун ижросини таъминлаш механизмлари ҳамда амалиётда юзага келаётган муаммолар юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга аниқ манзилли саволлар йўлланди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Маълумки, 2025 йил 7 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ маиший чиқиндилар хизмати учун мажбурий тўлов бўйича қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, истеъмолчи мазкур қарздорлик ҳақида SMS орқали огоҳлантирилганидан сўнг 5 кун ичида қарздорликни бартараф этмаса, электр энергияси бўйича тўловларни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилиши назарда тутилган.

Бироқ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “HET” иловасида аҳоли томонидан маиший чиқинди хизмати бўйича қарздорлик ҳақидаги маълумотлар акс этмаётгани, “Тоза макон” электрон биллинг тизими билан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизими ўртасида тўлиқ интеграция таъминланмагани, шунингдек, айрим истеъмолчиларда чиқинди хизмати бўйича шартнома мавжуд эмаслиги ҳамда абонент ҳисоб рақамларида ноаниқликлар жамоатчиликда ташвиш туғдирмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: