USD: 12,165 so'm EUR: 14,331 so'm RUB: 159 so'm GBP: 16,471 so'm CNY: 1,784 so'm KZT: 26 so'm TRY: 272 so'm AED: 3,312 so'm USD: 12,165 so'm EUR: 14,331 so'm RUB: 159 so'm GBP: 16,471 so'm CNY: 1,784 so'm KZT: 26 so'm TRY: 272 so'm AED: 3,312 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда иқтидорли ўқувчиларга 12 кунлик бепул дам олиш йўлланмалари берилади

141 марта
Ўзбекистонда иқтидорли ўқувчиларга 12 кунлик бепул дам олиш йўлланмалари берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 июлдаги қарорига мувофиқ, “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканларига дам олувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга асосан, вазирлик тизимидаги дам олиш масканларига қуйидагилар қабул қилинади:

  • вазирлик тизими ходимлари, жумладан, педагог кадрлар;
  • давлат умумтаълим муассасаларида таҳсил олувчи 7–14 ёшдаги иқтидорли ўқувчилар.

Дам олиш кунлари муддати — 12 кун
Иқтидорли ўқувчилар учун — июн–август ойларида
Педагог ва вазирлик ходимлари учун — сентябрь–май ойларида

Йўлланмалар махсус саралаш мезонлари асосида, эришилган юқори натижаларга кўра бепул тақдим этилади.


 Дам оладиган педагоглар қуйидаги мезонлар асосида сараланади:
  • халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
  • ўқитувчи сифатида фаолият юритиб, ўзи ҳам халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлганлар;
  • хорижий тил ва STEAM фанлари бўйича TESOL 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори даражадаги сертификатларга эга бўлган ўқитувчилар;
  • республика босқичида ғолиб бўлган асосий олимпиада иштирокчиларини тайёрлаган ўқитувчилар;
  • республика миқёсидаги танловларда совринли ўринни эгаллаганлар;
  • олий ва биринчи тоифага эга мактаб ва боғча ўқитувчилари;
  • олимпиаданинг вилоят босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар.

 Иқтидорли ўқувчилар қуйидаги мезонлар асосида сараланади:

  • фанлар кесимида асосий олимпиаданинг 3–4-босқичида 1-, 2-, 3-ўринларни олганлар;
  • минтақавий ва нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари ҳамда иштирокчилари;
  • халқаро танлов, фестивал ва мусобақаларда ғолиб бўлганлар;
  • республика даражасидаги мусобақалар ва танловлар ғолиблари.

Дам олиш масканларида қуйидаги йўналишлар бўйича тадбирлар ўтказилади:

  • маънавий-маърифий, кўнгилочар, спорт ва соғломлаштириш тадбирлари;
  • иқтидорли болаларнинг туризм, техника, китобхонлик, маданият ва санъат йўналишларидаги қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган фаолиятлар
 Бу қарор Хоразмдаги иқтидорли ўқувчилар ва фидойи устозлар учун ҳам янги имкониятлар эшигини очиши кутилмоқда

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: