USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Марказий банк икки ойда 23 та банкни жаримага тортди

153 марта
Марказий банк икки ойда 23 та банкни жаримага тортди

Ўзбекистон Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йилнинг июн–июль ойларидаги йиғилишларида (11 марта) 59 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя қилинишида аниқланган қоидабузарликлар учун 23 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.


Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари устав капиталидаги энг кам миқдорни шакллантириш бўйича қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги ҳамда инспекция текширувлари давомида аниқланган камчиликлар учун 15 та тўлов ташкилотига чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

“Имкон Финанс” микромолия ташкилотида аниқланган қоидабузарликлар учун мазкур ташкилот мижозларини молиялаштириш билан боғлиқ операцияларнинг (кредитлаш, лизинг ва кафолатлар бериш, факторинг хизматлари кўрсатиш) амалга оширилиши уч ой муддатга чекланди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: