USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон юқори даромадли давлат бўлиши учун 1 аср керак – Жаҳон банки

127 марта

Ўзбекистон юқори даромадли давлат бўлиши учун 1 аср керак – Жаҳон банки

Ўзбекистон юқори даромадли давлатга айланиши учун, яъни аҳоли жон бошига даромад 14 минг доллардан ошиши учун камида 100 йил керак бўлади. Қозоғистоннинг бунга 30 йил ичида эришиши кутилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон банкининг “Тадбиркорлик, технологияни жорий этиш ва инновациялар орқали ўсишни жадаллаштириш” номли ҳисоботида келтирилган.

Ҳисоботга кўра,  3 та давлат – Ўзбекистон, Озарбайжон ва Тожикистоннинг юқори даромадли давлатга айланиши учун камида 100 йил вақт талаб этилади. Бунинг учун давлатлар аҳолисининг жон бошига ялпи ички даромади 14 минг 5 долларга етиши керак. Шунингдек, Жаҳон банки Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 2025-2026 йилларда 5,9 фоиз бўлишини прогноз қилмоқда. 

Бошқа давлатлар, хусусан, Туркия, Қозоғистон ва Туркманистон бу кўрсаткичга етиши учун тахминан 28-30 йил, шунингдек, Қирғизистон, Украина ва Беларусга 70 йил вақт керак бўлади. Прогноз мамлакатлар иқтисодининг охирги 10 йилликдаги ўртача ўсиши асосида келтирилган. 
Бироқ иқтисодчи Миркомил Холбоевга кўра, 10 йиллик давр олинганда пандемиядаги пасайиш, шунингдек, давр бошида Қозоғистон ҳамда Қирғизистон (даромадлари)да кузатилган чуқур пасайишлар ўртача ўсишга сезиларли таъсир қилган.

“Агар даромадларнинг пандемиядан кейинги даврдаги  ўртача ўсишини олсак, ҳисоб китобларимга кўра, жон-бошига даромадлар Қозоғистонда 2026 йилнинг ўзида 14 минг долларлик даражадан ўтади. Шунингдек, Туркманистон 2034 йилда, Тожикистон 2037 йилда, Ўзбекистон эса 2042 йилда бу даражадан ўтиши мумкин. Яъни Ўзбекистон барибир минтақада бу даражага энг охирги етадиган мамлакат бўлади (сўнгги 4 йилдаги ўртача ўсиш билан)”, деб ёзади иқтисодчи ўзининг Telegram-каналида.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: