USD: 11,970 so'm EUR: 13,928 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,084 so'm CNY: 1,718 so'm KZT: 23 so'm TRY: 277 so'm AED: 3,259 so'm USD: 11,970 so'm EUR: 13,928 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,084 so'm CNY: 1,718 so'm KZT: 23 so'm TRY: 277 so'm AED: 3,259 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳукумат ерости сувларидан фойдаланишнинг назоратига доир қарор қабул қилди

678 марта

Ҳукумат ерости сувларидан фойдаланишнинг назоратига доир қарор қабул қилди

Ҳукуматнинг  547-сон қарори билан «Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш»нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, ушбу давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилади.

Сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланмаган ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади (жисмоний шахсларга шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун якка тартибда суткасига 5 метр кубгача миқдорда ерости сувларини олиш бундан мустасно).
Ерости сув олиш иншоотларидан олинаётган сув ҳисобини юритиш учун фақат Ўзбекистон Республикасида ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги сув ҳисоблаш воситаларининг ўрнатилишига йўл қўйилади.
Сув ҳисоблаш воситалари насосли қудуқларда сув чиқишини бошқариш қурилмасидан олдин, фавворали қудуқлар ва булоқларда бошқариш қурилмасидан кейин ўрнатилиши лозим.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳудудий гидрогеология станциялари ва туман (шаҳар) солиқ инспекциялари сўровнома юборилгач, 10 кун муддатда ерости сув олиш иншоотларида ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини рўйхатга олади ва муҳрлайди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: