USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Бошимга қоп кийдириб, ҳарбий бўлинмага олиб боришди” – Россия армиясига ёлланган Ўзбекистонликнинг йигит ҳикояси

448 марта
“Бошимга қоп кийдириб, ҳарбий бўлинмага олиб боришди” – Россия армиясига ёлланган Ўзбекистонликнинг йигит ҳикояси

Хатирчи туманида яшовчи 25 ёшли йигит Россиянинг Екатеринбург шаҳрида иш излаб юрганида ёнидан наркотик модда чиққани айби билан қамоққа олинган. Аввалига унга Украинага қарши урушда қатнашиш таклиф этилган. Йигит рад жавобини бергач суд ҳукми билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Аммо орадан 1 йил ўтиб, барибир жазони ижро этиш колониясидан бошига қоп кийдирилган ҳолда олиб кетилган ва урушга юборилган.
Иллюстратив фото

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи йигит Россия армиясига ёлланиб, Украинага қарши урушда қатнашгани учун жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳукми билан танишди.

Суд ҳужжатида келтирилишича, 2000 йилда туғилган Ж.К. 2023 йил 1 октябр куни ишлаб пул топиш мақсадида Россиянинг Екатеринбург шаҳрига борган. Бироқ иш излаб юрганида полиция томонидан ушланиб, ёнидан наркотик модда чиққани айби билан қамоққа олинган.

Ж.К. 2024 йил декабр ойида Россия армиясига ёлланган. 2025 йил апрел ойида у Донецк шаҳридаги қуролли тўқнашувда снаряд портлаши оқибатида жароҳатланган.



Ж.К. жазони ижро этиш колониясида ҳам жисмоний тазйиқлар ўтказилганини, урушга бориш учун шартнома имзолашга мажбурлашганини маълум қилган.


Олдимга таржимон сифатида ўзбекистонлик Аббос исмли маҳкум кириб, шартномага имзо қўйишимни айтди. Рад жавобини берганимдан кейин мени интизомий бўлимга киритиб қўйишди. 2024 йил декабр ойида олдимга яна Аббос келиб, шартномани имзолашимни сўради, ноилож рози бўлдим. 

2025 йил январ ойида турли баҳона билан интизомий бўлинмага қамаб қўйишди, 1 апрелга қадар ўша ерда бўлдим. 2025 йил 1 апрел куни қўлимга кишан солинган ҳолда бошимга қоп кийдириб, Тюмен ҳарбий бўлинмасига олиб боришди. У ерда мендан ташқари яна 10-15 киши бор эди. Эртаси куни тушдан кейин Екатеринбург шаҳрига олиб боришди, аэропорт ёнига тушдик. Бизни ҳарбийлар қўриқларди. 

Ҳарбий ходимлар бизга талабларни ва қонун-қоидаларни тушунтирди. Агар қочиб кетсак яна қайта суд бўлишини айтишди. Кейин юк ташувчи самолётга миндиришди. Самолётда кўплаб маҳкумлар, ҳарбийлар бор эди. Бир йигит ўзбек тилида саломлашганини эшитиб, унинг олдига бордим. Ўзини Аҳрор деб таништирган йигит урушга кетаётганимизни айтди”, деган Ж.К. судда.

Тахминан 300 киши самолётда Донецк шаҳрига олиб борилган. Самолётдан тушгач, юк машиналарида ўрмон оралаб кетишган. Шунда олдинда кетаётган машина, сўнгра эса Ж.К. ва шериклари бўлган машина портлаб кетган. Ж.К. оғир яраланиб, ҳушини йўқотган ва Курск шаҳридаги ҳарбий госпиталда ўзига келган. Сўнгра уни Санкт-Петурбург шаҳридаги госпиталга олиб боришган. Ўша ерда қозоғистонлик йигитнинг ёрдами билан қочиб, таксида Москва шаҳрига етиб борган ҳамда ватанга қайтиш гувоҳномаси олиш учун элчихонага мурожаат қилган. Ж.К. 2025 йил 24 май куни Ўзбекистонга қайтиб келган. Сўнгра ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармасига бориб, бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берган ҳамда айбига иқрорлик аризаси билан мурожаат қилган.

Йигит судда қилмишидан пушаймон эканини, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда шунақа вазиятга тушиб қолганини билдирган ва енгиллик сўраган.

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг ҳукми билан Ж.К. Жиноят кодексининг 154-моддаси (ёлланиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: