USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон чегарасида ҳарбийлар икки қирғизистонликни отиб ўлдирди

550 марта

Ўзбекистон чегарасида ҳарбийлар икки қирғизистонликни отиб ўлдирди

Жорий йилнинг 15 август куни Қирғизистон - Ўзбекистон чегарасида ўзбекистонлик ҳарбийларнинг ўқ узиши оқибатида 2 қирғизистонлик ҳалок бўлди. Уларни отган чегарачиларнинг хатти-ҳаркатлари асосли деб топилди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари бугун, 4 сентябрь куни хабар берди.


Қайд этилишича, ҳодиса содир бўлган куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Угам-Чотқол қўриқхонаси яқинидаги чегара минтақасида 2 нафар номаълум шахснинг ҳаракатланаётгани кузатилган. Чегара наряди ўз ваколати доирасида уларга тўхташни буюрган, лекин улар қочишга уринган. Шу боис уларни тўхтатиш учун осмонга қарата бир неча бор огоҳлантирувчи ўқ узилган. Аммо номаълум шахслар чегара нарядининг талабларига бўйсунмай, Давлат чегараси томон ҳаракатни давом эттирган. Шундан кейин, сўнгги чора сифатида уларга нисбатан қурол қўлланган.
Оқибатда, улар яраланиб, ҳарбий хизматчилар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, воқеа жойида вафот этган. Ҳодиса жойи кўздан кечирилганида, 1 дона чодир, 3 та от, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда яширинишга улгурган учинчи шахснинг излари ҳам топилган.
Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Қирғизистон ва Қозоғистон чегара идоралари хабардор қилинган.
Чегара қўшинлари матбуот хизматининг ёзишича, 31 август куни вафот этганлар Қирғизистон фуқаролари экани аниқланиб, уларнинг жасади қариндошларига топширилган. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара идоралари раҳбарларининг ўзаро келишувига асосан, 2-3 сентябрь кунлари ҳодиса жойи ҳамкорликда кўздан кечирилган.
Таъкидланишича, ўрганишлар натижасида чегара нарядининг хатти-ҳаракатлари Ўзбекистон қонунчилигига асосан амалга оширилгани, юқорида кўрсатилган Қирғизистон фуқаролари томонидан Давлат чегараси бузилгани, шунингдек, учинчи шахснинг Қирғизистон томонга қайтиб, яширинишга улгургани комиссия томонидан ўз тасдиғини топган. Унинг шахсини аниқлаш ва тегишли чора кўриш юзасидан келишувга эришилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: