USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Йил бошидан буён 300 нафардан ортиқ талаба жиноятга қўл урган

216 марта

Йил бошидан буён 300 нафардан ортиқ талаба жиноятга қўл урган

2024 йилда олий таълим муассасалари талабалари иштирокида 761 та жиноят содир этилган. 2025 йилнинг 6 ойи давомида эса 102 та олий таълим муассасасининг 307 та талабаси жиноятга қўл урган.

Сенатнинг 10-ялпи мажлисида бу ҳақдаги масала кўтарилди ва талабалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.Шариповга парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қайд этилишича, жиноятларнинг асосий қисмини йўл-транспорт ҳодисалари, ўғрилик, тан жароҳати етказиш, безорилик, фирибгарлик каби жиноятлари ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида жиноятларнинг аксарияти Тошкент шаҳри, Тошкент, Бухоро, Наманган, Андижон, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё вилоятларига тўғри келади.

Олий таълим муассасалари кесимида эса жиноятларнинг кўпчилик қисми Тошкент давлат транспорт университети, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳиссасига тўғри келади.

Айрим олий таълим муассасаларида таълим жараёнини мунтазам назорат қилиш, талабаларнинг дарс машғулотларига қатнашини етарли даражада мониторинг қилинмаганлиги оқибатида талабалар томонидан дарс вақтида, яъни соат 08:00 дан 16:00 гача бўлган давр мобайнида жиноятлар содир этилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги «Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 563-сонли қарорида тюторларни бириктириш тартиби белгиланган бўлса-да, айрим олий таълим муассасалари томонидан ушбу талабга риоя қилинмаган.

Талабаларнинг ётоқхоналарга кириб-чиқиши, яшаши ҳамда тунги вақтда бўлиши устидан назорат етарли даражада эмас.
Бундан ташқари, сўнгги йилларда олий таълим соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганига қарамай, соҳада фаолият юритаётган шахсларга нисбатан коррупсия ҳолатлари бўйича қатор жиноят ишлари қўзғатилган.

Бу эса, аҳолининг ҳақли эътирозлари кўпайишига, адолатсизликлар юзасидан фуқароларнинг шикоятлари сони кескин ортишига сабаб бўлаётганлиги сенаторлар томонидан танқид қилинди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: