USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Амударёга соя солаётган ГЭС. Тожикистоннинг мега лойиҳаси нега хавотир уйғотмоқда?

907 марта
Жаҳон банкининг Инспекция кенгаши  Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭС лойиҳаларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ва Туркманистон аҳолисининг шикоятини кўриб чиқиш учун қабул қилди. Бу ҳақда “Независимая” хабар берди.

Маълум қилинишича, шикоят Жаҳон банкининг “Роғун ГЭСни барқарор молиялаштириш” лойиҳасига ва у билан боғлиқ бўлган 2014 йилги экологик ва ижтимоий ҳужжатларни тайёрлаш ва янгилашга қаратилган техник ёрдам лойиҳасига ва уларнинг 350 миллион доллар миқдоридаги сармоясига тааллуқлидир.

Мурожаатчилар шуни таъкидлайдики, Жаҳон банки ва қўшимча 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратиш мажбуриятини олган бир қатор қўшма молиялаштирувчи институтлар лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсиридаги камчиликларга қарамай Роғун ГЭСни қуриб битказиш лойиҳасини молиялаштиришни маъқуллаган.

“Айни пайтда Роғун ГЭС қурилишини якунлаш билан боғлиқ асосий муаммо шундаки, мавжуд атроф-муҳит ва ижтимоий муҳитга таъсирни баҳолаш тўлиқ эмас, ўн йил олдинги эскирган маълумотлар ва тушунчаларга асосланган ва лойиҳанинг асосий хавфларини етарли даражада акс эттирмайди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, нашрнинг ёзишича, ҳужжатларда дарёнинг қуйи оқимида, айниқса, Оролбўйининг экологик офат зонасида яшовчи маҳаллий аҳоли манфаатлари тўлиқ ҳисобга олинмаган. Вахш дарёси сувининг қурилиш, сув омборини тўлдириш (бу жараён камида 15 йил давом этади) ва ГЭСни эксплуатация қилиш даврида камайиши ҳамда мавсумий қайта тақсимланиши, дарёнинг қуйи оқимларида — хусусан Вахш ва Амударёнинг қуйи ҳудудларида сув танқислигини келтириб чиқаради.

Жаҳон банкининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, фақат Роғун сув омборини тўлдириш босқичида Амударёнинг Орол денгизига оқими йилига 0,8-1,2 куб километрга камаяди, бу эса ҳозирги оқимнинг камида 25 фоизини ташкил этади. Бундай улкан ҳажмдаги сувнинг йўқотилиши табиий ва антропоген экотизимларнинг шундоқ ҳам заиф ҳолатини янада оғирлаштиради, ерларнинг янада таназзулга учрашига, тупроқнинг шўрланишига ва чўлланишга олиб келади.

Қайд этилишича, айни дамда Амударёнинг қуйи оқими аҳолиси ўйламасдан қилинган совет гидроқурилиши туфайли Орол фожиаси оқибатларини умр бўйи ўз бошидан кечирмоқда. Улар чанг бўронлари ва сув сифатининг пастлиги туфайли соғлиқнинг ёмонлашиши, сув танқислиги ва ер деградацияси туфайли тирикчилик воситаларининг йўқолиши каби бугунги кундаги муаммоларга дуч келмоқда.

“Роғун лойиҳаси эса ушбу муаммоларни бир неча бор кучайтириши мумкин. Дарё режимининг ўзгариши қишлоқ хўжалиги ва сув таъминоти тизимларининг қимматга тушадиган трансформациясини талаб қилади”, дейилади хабарда.

Лойиҳанинг кумулятив таъсирига етарлича эътибор қаратилмаётгани ташвиш уйғотади. Лойиҳада Роғун ГЭСнинг Афғонистонда қурилаётган Қўштепа канали каби бошқа йирик сув хўжалиги лойиҳалари билан биргаликда синергетик таъсири деярли ҳисобга олинмаган.

Мутахассисларнинг ҳеч бири бу икки гигант лойиҳа ишга тушгач, Амударё ва унга боғлиқ экотизимлар ҳамда аҳоли қанча зарар кўриши ҳақида асосли прогноз бергани йўқ. Амударёга бундай икки томонлама зарба, айниқса, прогноз қилинаётган иқлим ўзгариши ва минтақада сув ресурсларининг камайиши шароитида бутун ҳавза учун улкан ноаниқлик ва хавф туғдиради. Жаҳон банкининг Ўзбекистон учун прогнозларига кўра, 2050 йилга бориб Амударё ҳавзасида сув таъминоти 15-30 фоизга камайиши кутилмоқда, бу эса фақат деҳқончиликда 250 минггача иш ўринларини йўқотишга олиб келади ва иқлимга мослашиш учун миллиардлаб сармояларни талаб қилади.

Изоҳ қолдириш

    • Қаҳрамон 25 Yanvar 2026 08:59
      Тожикистон томон билан бу масалада келишувлар бўлмаганми?
      Дунёга таъсири бўлган бу лойиҳа нега молиялаштиришдан тўҳтатилмайди!
      Америка халқи ҳаётига хавф солганида эди, бу лойиҳанинг ва қурилишидан асар ҳам қолмасди...

Мавзуга алоқадор: