USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Никоҳ шартномасининг асл нусхасини нотариуслар томонидан талаб қилиш тўхтатилади

166 марта

Никоҳ шартномасининг асл нусхасини нотариуслар томонидан талаб қилиш тўхтатилади

Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб никоҳ шартномасининг асл нусхаси нотариуслар томонидан талаб қилинмайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.


Ушбу санадан бошлаб никоҳ шартномалари нусхасини “Нотариус” ахборот тизимига мажбурий юклаш тартибини жорий этилиши сабабли, унинг асл нусхасини сўраш шарт бўлмайди.

Бунда нотариал ҳаракатлар жараёни қайд этилган аудио ва видеоёзувлар электрон қурилмаларда сақланади ҳамда уларни тизимда тўғридан-тўғри нотариал ҳаракатга бириктириш ва сақлаш имконияти яратилади.

2026 йилнинг 1 январь санасидан эса нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этиш талаби бекор қилинади.

Фуқароларнинг шахси уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари орқали ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда идентификация қилинади ҳамда биометрик маълумотлар орқали верификация қилинади.

Шу билан бирга, 2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк ва ундаги улушлар билан боғлиқ барча битимлар нотариус томонидан тизим орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборилади.

Шундан сўнг кўчмас мулк обекти давлат рўйхатидан ўтказилганда мулкдор ҳақидаги маълумотлар коммунал хизматлар ташкилотларининг электрон ахборот тизимларига автоматик тарзда юборилади ва маълумотлар базаларида янгиланади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: