USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Жарима баллари тизими ишга туширилгач қоидабузарликлар 58 фоизга камайди

140 марта
Жарима баллари тизими ишга туширилгач қоидабузарликлар 58 фоизга камайди 

1 июндан бошлаб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими ишга туширилгач, уч ой ичида 60 мингдан ортиқ ҳайдовчилар жарима балларини олган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Ҳайдовчиларга қўлланилган жарима баллари таҳлилига кўра, ўтган даврда:

5 баллгача жарима тўплаганлар — 4 нафар;
4 баллгача — 14 нафар;
3 баллгача — 129 нафар;
2 баллгача — 4976 нафар;
1 баллгача — 63 974 нафар ҳайдовчини ташкил этган.

Шу билан бирга 9 миллион 325 мингдан ортиқ ҳайдовчи умуман жарима балли олмаган.

Таъкидланишича, ўтган уч ой ичида қоидабузарликлар ва йўл-транспорт ҳодисалари сезиларли даражада камайган. Хусусан, июнь-август ойларида 167 мингта қоидабузарлик аниқланган бўлиб, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан (285 мингта) 58 фоизга кам. Шунингдек, бу даврда ҳайдовчи айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони 2024 йилдаги 531 тадан жорий йилда 338 тагача — 36 фоизга қисқарди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: