USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонликларнинг “қул” қилиниши ортидан Украинага нота юборилди

65 марта

Ўзбекистонликларнинг “қул” қилиниши ортидан Украинага нота юборилди


Аввалроқ, Украинанинг Киев вилояти ҳудудидаги иссиқхоналардан бирида 13 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг оғир ахволда “қул” сифатида ишлатилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси вакиллари воқеа жойига ташриф буюрган. Айни пайтда барча фуқароларнинг соғ-саломат экани аниқланиб, улар даволаниш учун Киев вилоятидаги маҳаллий шифохоналардан бирига жойлаштирилган.
Элчихона томонидан фуқаролар билан боғлиқ вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, уларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича барча керакли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
“Шу жумладан, ўзбекистонликларга тегишли консуллик ва ҳуқуқий ёрдамни амалга ошириш мақсадида Украина ТИВ ва Бош прокурори офисига тегишли ноталар юборилди. Мазкур холат юзасидан жиноий иш очилиб, гумонланувчилар устидан суд жараёни бўлиб ўтмоқда.
Элчихона фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда қонуний ҳуқуқларини тиклаш борасида барча зарур чора-тадбирларни кўришда давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, элчихона Украинада инсон хаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар кузатилаётгани боис Ўзбекистон фуқароларидан ўз хавфсизлигини инобатга олган ҳолда мазкур мамлакатга айни вақтда ташрифларни режалаштирмасликни тавсия қилмоқда.



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: