USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда тўй ва оилавий тадбирлар қатъий назоратга олинади

765 марта

Ўзбекистонда тўй ва оилавий тадбирлар қатъий назоратга олинади

Ўзбекистонда “Оқилона истеъмол” (Save food) дастурини амалга ошириш доирасида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар белгиланган тартибда ўтказилиши қатъий назоратга олинади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрдаги 589-сон қарорида белгиланди.

Ҳужжатга кўра, 2026—2030-йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилинади. Бунда аҳоли эҳтиёжига етарли даражада ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш чоралари кўрилади.
Қарор билан “Оқилона истеъмол” дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Унда, жумладан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кенгашининг ва Сенат кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги қўшма қарори билан тасдиқланган Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисидаги низом талаблари асосида ўтказилиши таъминланади.

Низомда оилавий тадбирларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашиши мумкинлиги белгиланганди. Қўшалоқ тўй-ҳашамларда ҳам 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида эса 300 нафаргача киши қатнашиши мумкинлиги белгиланган.
Миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган оилавий тадбирлардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни (“куёв навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “тоғора юбориш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди. Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирларни (“етти”, “пайшанбалик”, “якшанбалик”, “йигирма”, “қирқ”, “ҳайит”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” ва ҳоказоларни) ўтказиш ман этилган.
Президентнинг 2025 йил апрель ойидаги фармонида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича август ойида Олий Мажлис палаталари кенгашларининг янги қўшма қарори лойиҳаси тайёрланиши белгиланди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: