USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Гулнора Каримовадан қайтарилган пуллар қишлоқ мактабларига йўналтирилади

183 марта

Гулнора Каримовадан қайтарилган пуллар қишлоқ мактабларига йўналтирилади

Гулнора Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилган маблағларини бошқараётган "Ишонч" жамғармаси камида 45 та қишлоқ мактабини янгилаш учун $20 млн сармоя киритишни режалаштирмоқда.


Ушбу мактаблар сув таъминоти, замонавий ҳожатхоналар ва яшил энергия манбалари билан жиҳозланади.


1 октябрдан бошланадиган мазкур лойиҳа 31,5 мингдан ортиқ ўқувчининг таълим олиш шароитларини яхшилайди.


Қайд этилишича, лойиҳада Ўзбекистон бўйича камида 45 та қишлоқ мактабини таъмирлаш, мактабларда энергия сарфини 30 фоизга ва димланган газлар чиқиндиларини 50 фоизга камайтириш учун хавфсиз сув, замонавий санитария, ишончли иситиш тизимлари ва экологик тоза энергия билан таъминлаш кўзда тутилган.


Лойиҳа 31 500 нафар бола, айниқса, ўсмир қизлар учун кундалик таълим шароитларини бевосита яхшилайди. Улар гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда алоҳида қулайликлардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар, бу эса дарсларни қолдириш ҳолатларини камайтиради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: