USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Энди машинага газ баллон ўрнатгандан кейин “техпаспорт”ни алмаштириш шарт эмас

445 марта

Энди машинага газ баллон ўрнатгандан кейин “техпаспорт”ни алмаштириш шарт эмас

Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб автомобилга газ баллон ўрнатилганидан сўнг “техпаспорт” (автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома)ни алмаштириш талаб этилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги “Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида сўз боради.

Унга кўра, 1 ноябрдан бошлаб транспорт воситасига газ баллони ўрнатилганига оид маълумотларни электрон шаклда юритиш орқали транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.

Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг сентябрь ойи охирида Ўзбекистондаги газ қуйиш шохобчалари ва фуқаролар хавфсизлиги ҳамда ҳисоб-китоблар шаффофлигини таъминловчи UGaz тизими ишга туширилган. Ушбу тизим орқали ҳар бир газ қуйиш шохобчасида жараёнлар реал вақт режимида қайд этилади. Бу эса:
  • қўлда ҳисоб-китоб олиб бориш заруриятини камайтиради;
  • ноқонуний ҳолатларнинг олдини олади;
  • жараён шаффофлигини таъминлайди;
  • истеъмолчилар учун хавфсизлик даражасини оширади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: