USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

5 ёшли қизчани сотишга уринган ҳамшира қамалди

295 марта

Қашқадарёда 5 ёшли қизчани сотишга уринган ҳамшира қамалди

Қашқадарё вилояти Косон туманида 5 ёшли қизчани 15 минг долларга баҳолаб, сотишга уринган ҳамширага суд ҳукми ўқилди.
Маълум қилинишича, мазкур шахс аввал ҳам айни қизалоқни оиласидан олиб, бошқа бир кишига 19 миллион 700 минг сўмга бошқа аёлга сотиб юборган.

Суд терговида айтилишича, воқеа 2023 йилда содир бўлган. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиникада ишловчи ҳамшира аёл 2020 йилда туғилган қизчани уни дунёга келтирган онаси билан келишиб, Бундан ташқари, у болани сотиб олган аёлга туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиб беришини айтиб, 2 миллион сўм пора олган.

Орадан 2 йил ўтиб, 2025 йилда ҳамшира қизчани яна бир марта сотишга уринган. У 60 ёшли эркак билан тил бириктириб, қизни бошқа фуқарога 15 минг долларга сотаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.

Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Косон туман судида кўриб чиқилди. Суднинг 17 сентябрдаги ҳукмига кўра, ҳамшира Жиноят кодекси 135-моддаси 3-қисмининг «а» банди (Одам савдоси, 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан) ва 168-моддаси 2-қисмининг «б» бандида (Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган фирибгарлик) назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди.
У 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди ва БҲМнинг 30 баробари миқдорида жаримага тортилди. Унинг шеригига эса яшаш уйдан чиқиш чекланган ҳолда уч йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланиб, БҲМнинг 30 баробари миқдорида жарима жазоси берилди.
Айни пайтда қизалоқнинг аҳволи яхши, у Китоб туманидаги болалар уйида тарбияланмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: