USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Мирзиёевнинг Антониу Кошта ва Урсула фон дер Ляйен билан учрашуви бўлиб ўтди

147 марта

Мирзиёевнинг Антониу Кошта ва Урсула фон дер Ляйен билан учрашуви бўлиб ўтди

Брюсселдаги Европа кенгаши бош қароргоҳи – «Европа» биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашуви бўлиб ўтди.

Жорий йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммити якунида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида кўп қиррали Ўзбекистон – Европа ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Етакчилар бугун имзоланган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги тарихий битимни юқори баҳоладилар. Ушбу кенг қамровли ҳужжат Ўзбекистон билан ЕИ ҳамкорлигининг нафақат ҳуқуқий асосларни кенгайтириши, балки янги кун тартибини шакллантириши таъкидланди.
Шунингдек, битим бирлашмага аъзо давлатлар билан, энг аввало, савдо, инвестициялар, транспорт, энергетика, иқлим, юқори технологиялар ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳаларидаги алоқаларга кучли суръат бағишлайди.

Томонлар Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги бўйича ЕИ билан икки томонлама музокаралар якунланганини ҳам олқишладилар.

Барча даражаларда фаол, сермаҳсул мулоқот ва алмашинувлар амалга оширилаётгани катта мамнуният билан таъкидланди. Ташриф арафасида Ўзбекистон делегацияси Европа Иттифоқининг «Глобал дарвоза» иккинчи форумида иштирок этди. Куни кеча эса Ҳамкорлик кенгаши ҳамда Иқтисодиёт, савдо ва инвестициялар бўйича кичик қўмита йиғилишлари муваффақиятли ўтказилди.

Кеча йирик қўшма бизнес форуми ўтказилган бўлса, бугун Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Улар натижасида энергетика, кимё, муҳим минераллар, логистика, тўқимачилик ва фармацевтика тармоқларида умумий қиймати 10 миллиард евродан зиёд бўлган янги лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди. Бу Европа компаниялари иштирокидаги умумий қиймати 40 миллиард евродан зиёд бўлган ҳозирги лойиҳалар портфелига салмоқли қўшимчадир.

Шерикликнинг юқори суръатини сақлаб қолиш учун ҳамкорликнинг институционал механизмларини янада мустаҳкамлаш, инвестициялар, муҳим минераллар, энергетика, транспорт, фан ва таълим соҳаларида янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди. Ишбилармонлик ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш учун виза тартиботларини соддалаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Етакчилар халқаро кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: