USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Аҳоли уйларига қуёш панеллари ва иссиқлик насослари ўрнатиш учун субсидия ажратилади

743 марта
Аҳоли уйларига қуёш панеллари ва иссиқлик насослари ўрнатиш учун субсидия ажратилади

Ҳукумат қарори билан аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш, энергия самарадор қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатишда субсидия ажратиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш харажатларини тўлиқ қоплаш, қуёш панеллари, гелиоколлекторлар, иссиқлик насослари ҳамда бошқа маиший иситиш қозонлари, қурилма ва ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

Субсидия талабгорга аҳоли уй-жойларига энергия самарадор қурилма ва ускуналар энергия аудитори хулосаси асосида ўрнатилганда берилади.

Талабгор томонидан қурилма ва ускуналар харажатлари учун тўловлар субсидия ажратиладиган қисм чегириб ташланган ҳолда амалга оширилади. Қурилма ва ускуналар харажатларининг субсидия қилинадиган қисми Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан етказиб берувчига тўлаб берилади.

Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:

Аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш харажатларининг 100 фоизи миқдорида;
Аҳоли уй-жойларига қуёш панеллари, гелиоколлекторлар ҳамда бошқа маиший иситиш қозонлари, қурилма ва ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг 20 фоизи миқдорида;
Аҳоли уй-жойларига иссиқлик насосларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг 40 фоизи миқдорида, бунда ушбу йўналишда ажратиладиган субсидия миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаслиги лозим.

Агар талабгор тижорат банкларидан «яшил» кредитларни олиш мақсадида уй-жойларни энергия аудитидан ўтказиш сўровини юбориш орқали шартнома расмийлаштирганда, шартнома маблағи 100 фоиз миқдорда олдиндан ўтказилади ва платформада вақтинча банд қилинади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: