USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Энди 9-синф битирувчилари техникумларда тўлиқ давлат ҳисобидан ўқийди

242 марта
Энди 9-синф битирувчилари техникумларда тўлиқ давлат ҳисобидан ўқийди

Бу ҳақда президент қарори қабул қилинди. Унда  асосан касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга оширишга эътибор қаратилган.

Қарор 2030 йилгача 9-синф битирувчиларининг техникумлар билан қамрови 29 фоиздан 50 фоизга, дуал таълим, яъни иш жойида ўқитиш улуши эса 9 фоиздан 40 фоизга етказилишини кўзда тутади.

2026 йилдан мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб, ўқувчиларни касб танлашга йўналтириш тизими жорий қилинади. Бунда:
5 ёшдан — Атрофимиздаги касблар ўйинлари,
1–4-синфларда — Касблар алифбоси,
5–6-синфларда — Касблар олами,
7–9-синфларда эса Менинг келажакдаги касбим фанлари жорий қилинади.

2028 йилдан 9-синф якуний имтиҳонлари натижасига кўра, ўқувчилар техникумларга йўналтирилади. Келаси йилдан ишлаб чиқариш таълими усталарининг маоши биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларникига тенглаштирилади ва ҳар устанинг ўқувчилари сони 20 нафардан ошмайди.

Техникум директорларига усталар учун ажратилган иш ҳақи фонди доирасида энг кам ойлик иш ҳақининг 15 бараваригача ойлик белгилаш ваколати берилади. Шунингдек, ҳар йили энг яхши 50 нафар уста ва ўқитувчи хорижда малака оширади.

Дуал таълимда таҳсил олаётган ўқувчиларга эса ҳар ой БҲМнинг 1 баравари миқдорида стипендия тўланиши кўзда тутилган. Мазкур давр меҳнат стажига қўшилади. Дуал таълимни ташкил этган иш берувчиларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Шунингдек, келгуси йилдан бошлаб президент соврини учун “Касбий маҳорат миллий танлови” ўтказилади. Миллий рейтингда энг юқори 50 таликка кирган техникумларнинг ҳар бири БҲМнинг 3000 баравари миқдорида рағбатлантирилади.

Қарорда 2030 йилгача техникумларни тугатиш, уларнинг ер майдонлари ва биноларини хусусийлаштиришга мораторий эълон қилиниб, келаси йил 1 сентябрдан 9-синф битирувчилари техникумларда тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан ўқиши, 11-синфни битирган талабгорлар эса тўлов-контракт асосида таҳсил олиши белгиланган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: