USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон Президенти “C5+1” форматидаги шерикликни янада кенгайтиришга чақирди

222 марта
Ўзбекистон Президенти “C5+1” форматидаги шерикликни янада кенгайтиришга чақирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президентининг расмий қароргоҳи — Вашингтон шаҳридаги Оқ уйда бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” форматидаги саммитида иштирок этди.

Президент Дональд Трамп раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Рахмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимухамедов ҳам қатнашди.

Давлатимиз раҳбари саммит ташкил этилгани учун миннатдорлик билдириб, “C5+1” формати сўнгги 10 йилда минтақавий савдо, транспорт ва энергетика соҳаларида самарали ҳамкорлик механизмига айланганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида қатор ташаббусларни илгари сурди.

Хусусан:
  • иштирокчи мамлакатларда навбатма-навбат жойлаштириладиган доимий фаолият юритувчи Котибиятни ташкил этиш;
  • давлат идоралари ва молия институтлари ўртасида тизимли мулоқотни таъминлаш мақсадида Инвестициялар ва савдо бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш;
  • “Марказий Осиё инвестициявий шериклиги” жамғармасини ишга тушириш;
  • минтақани Жанубий Кавказ ва Европа билан боғлайдиган йирик транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга оширишда АҚШ билан ҳамкорликни кучайтириш таклифлари илгари сурилди.
Шунингдек, муҳим минерал ресурсларни излаш ва қайта ишлаш бўйича махсус қўмита тузиш, қишлоқ хўжалигини Америка технологиялари асосида модернизация қилиш учун агротехнологик инновациялар шериклиги ташкил этиш таклифи билдирилди.

Гуманитар соҳада эса АҚШнинг етакчи музейларида Марказий Осиё мамлакатларининг маданий меросига бағишланган қўшма кўргазмалар ташкил этиш режаси илгари сурилди.

Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги “C5+1” саммитини Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф этди.

Саммит якунида кўп томонлама ҳужжатлар имзоланди.

















Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: