USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда энди чиқинди хизматларида фақат кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади

777 марта

Ўзбекистонда энди чиқинди хизматларида фақат кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади

Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан бошлаб санитар тозалаш соҳасида истеъмолчилардан фақатгина кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги хабар берди.

Шу санадан бошлаб истеъмолчилар (жисмоний ва юридик шахслар) томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун онлайн тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.
Онлайн тўловнинг қуйидаги афзалликлари бор:
  • исталган жойда ва вақтда амалга ошириш мумкин;
  • банкка бориш ҳамда навбатда туриш шарт эмаслиги билан вақтни тежайди;
  • ҳисобни осон текшириш ва назорат қилиш мумкин;
  • тўлов чекларини онлайн юклаб олиш мумкин;
Хизмат кўрсатиш жараёнида шаффофликни таъминлаш баробарида хизмат учун ноқонуний тўлов ундириш, ундирилган маблағларни кирим қилмасдан ўзлаштириш ҳолатларини бартараф этиш орқали соҳада яширин иқтисодиёт ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади. Шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловлардан тушган маблағлар бевосита Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади.
Жамланган маблағлар ҳисобидан ҳақ тўлаш белгиланган субектлар (санитар тозалаш корхоналари, полигонлар, чиқинди ёқиш заводлари, экосаноат ҳудудлари ва бошқалар)га алоҳида тартибга мувофиқ ҳисобга олишнинг ягона тизими орқали:

  • санитар тозалаш корхоналарига қаттиқ маиший чиқиндиларни полигонга ёки чиқиндиларни қайта юклаш пунктларига топширгани учун (алоҳида тартиб асосида тонна/километр ҳисобида);
  • чиқинди полигонларига/чиқиндиларни қайта юклаш пунктига/чиқиндиларни ёқиш заводига чиқиндиларни қабул қилгани ва утилизация қилгани учун (тонна ҳисобида);
  • экосаноат зоналарида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига (ҳар бир тоннаси учун) белгиланган тартибда тўлаб берилади.
Натижада маблағларнинг мақсадли сарфланиши, тизимда молиявий интизом ва назоратнинг кучайтирилиши таъминланади.
Бундан ташқари, ҳар ой якуни билан хизмат кўрсатувчи санитар тозалаш корхоналари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари баҳолаб борилади. Баҳолаш натижасида санитар тозалаш корхоналари “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади. Мазкур тоифалар санитар тозалаш корхоналари учун ҳақ тўлашда инобатга олинади. Яъни самарадорлик кўрсаткичи юқори баҳоланган “яшил” тоифадаги санитар тозалаш корхоналарига “қизил”, “сариқ” тоифадагиларга нисбатан кўпроқ ҳақ тўланади. Бу тартиб санитар тозалаш корхоналарининг KPI кўрсатгичлари асосида аниқланади.

Ўзбекистонда аҳолига чиқинди машиналарининг келиш вақти ва йўналишини онлайн билиш имконияти берилиши ҳам режалаштирилган. Президент 2025 йил августида чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳалар билан танишганида чиқиндини ташиб кетиш хизматлари аҳолини рози қиладиган даражада бўлиши кераклиги таъкидлаганди. Шу боис маҳаллага чиқинди техникасининг келиш вақти ва ҳаракатини онлайн кўриш имкониятини яратиш вазифаси қўйилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: