USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда наркогуруҳлар ташкил қилганлар 20 йилгача қамалади

226 марта

Ўзбекистонда наркогуруҳлар ташкил қилганлар 20 йилгача қамалади

Президент гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан кучайтиришга қаратилган янги фармонни имзолади. Ҳужжат гиёҳвандликнинг олдини олиш, ёшларни ҳимоя қилиш, жавобгарликни кучайтириш ҳамда тиббий-ижтимоий реабилитация тизимини ривожлантиришни назарда тутади.

Фармон билан 2025–2026 йилларда амалга ошириладиган Миллий дастур ва унинг ижросини таъминлаш бўйича йўл хариталари тасдиқланди. Дастур доирасида барча тегишли вазирлик ва идораларга аниқ вазифалар юклатилди.
Қонунчиликни такомиллаштириш

Ички ишлар вазирлиги 2025 йил якунигача “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқади. Жиноят кодексига “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондига қарши жиноятлар” деб номланган янги боб киритилиши кўзда тутилмоқда.

Фармонга кўра, ташкил этилган наркогуруҳлар, трансчегаравий тарқатиш ёки интернет орқали гиёҳванд моддаларни сотиш билан шуғулланган шахсларга 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланиши мумкин.
Шунингдек, вояга етмаганларни гиёҳвандликка жалб этган ёки таълим муассасаларида тарқатган шахсларга нисбатан жазолар оғирлаштирилади. Жамоат жойларида гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилганлик учун эса 15 кунгача маъмурий қамоқ жорий этилади.
Прекурсорлар назорати кучаяди
Фармон билан гиёҳванд моддалар тайёрлашда ишлатиладиган кимёвий моддаларга — прекурсорларга нисбатан назорат тизими тубдан кучайтирилади. Уларнинг ишлаб чиқариш, ташиш ва сотилиш жараёни эндиликда электрон назорат тизими орқали кузатиб борилади. Божхона ва ички ишлар органларида прекурсорлар айланмасини назорат қилувчи махсус бўлимлар ташкил этилади.
Рақамли технологиялар орқали назорат
Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги 2026 йил 1 июлгача интернет тармоғида наркотик моддаларнинг ноқонуний савдосини аниқлаш ва блоклаш учун сунъий интеллект асосида дастурий тизим ишлаб чиқади. Шу мақсадда ёшлар ўртасида хакатон ўтказилиб, энг самарали технологик ечимлар амалиётга жорий қилинади.
Профилактика ва реабилитация тизими
Фармонда гиёҳвандликка қарши профилактика ишларини кучайтириш, айниқса ёшлар орасида салбий одатларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Тиббий муассасаларда диагностика, даволаш ва реабилитация хизматлари сифатини ошириш ҳамда бу жараёнларни рақамлаштириш белгиланди.
Назорат ва ижро
Фармон ижроси юзасидан Республика идоралараро мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ ташкил этилди. Гуруҳ 2025–2026-йилларда Миллий дастур ва йўл хариталари ижросини жойларда назорат қилади, ҳар ойда ҳисоботларни кўриб чиқади ва чоралар белгилайди.
Фармон ижросини назорат қилиш Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: