USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон биринчи хоними дунёда онкология соҳасида энг нуфузли 100 нафар аёл рўйхатига киритилд

108 марта

Ўзбекистон биринчи хоними дунёда онкология соҳасида энг нуфузли 100 нафар аёл рўйхатига киритилд

Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл рўйхатига киритилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Қайд этилишича, OncoDaily  халқаро платформаси саратон касаллигига қарши кураш бўйича жаҳон кун тартибини белгиловчи етакчиларни ўз ичига олган “Онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл” рейтингини эълон қилган. Улар орасида “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ҳам бор.
Экспертлар Зироат Мирзиёеванинг болаларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ташаббусларини илгари суриш, болалар онкологияси соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, оғир касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини ошириш бўйича глобал ҳаракатни қўллаб-қувватлашдаги ҳиссасини алоҳида таъкидлаган.
“Зироат Мирзиёева 2025 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ст.Жуде тадқиқот шифохонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Саратон ва бошқа ҳаёт учун хавфли касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлигини ошириш ва азоб-уқубатларини камайтириш боʻйича глобал ҳаракат” номли муҳим форумга раислик қилди ҳамда жаҳон ҳамжамиятини саратон касаллигига чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини ошириш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди”, дейилган рейтингда.
Шунингдек, у миллий стратегияларни 2030-йилга бориб саратон касаллигига чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини 60 фоизга етказиш мақсади орқали Ўзбекистоннинг глобал соғлиқни сақлаш сиёсатидаги ўрнини мустаҳкамлагани таъкидланган.
“Зироат Мирзиёеванинг халқаро рейтингга киритилиши унинг юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашни миллий ва глобал даражада кучайтиришга қўшган шахсий ҳиссасининг эътирофи, шу билан бирга, Янги Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигининг тасдиғидир”, дейилади хабарда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: