USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили билан учрашди

100 марта

Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили билан учрашди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ)нинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди.

Унда 13—14 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган ЙХҲТнинг “Хабардор ва барқарор жамиятлар учун оммавий ахборот воситаларининг ҳаётийлигини таъминлаш” мавзусидаги 25-Марказий Осиё медиа конференциясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинган.
“Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда давлат сиёсатининг очиқлиги ва шаффофлиги сезиларли даражада оширилгани, сўз эркинлиги кафолатлари мустаҳкамланаётгани, оммавий ахборот воситаларининг мустақил ва профессионал ривожланиши учун шароитлар яратилаётгани таъкидланди.
Суҳбат чоғида 13—14 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган ЙХҲТнинг ‘Хабардор ва барқарор жамиятлар учун оммавий ахборот воситаларининг ҳаётийлигини таъминлаш’ мавзусидаги 25-Марказий Осиё медиа конференциясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон бундай нуфузли минтақавий платформага мезбонлик қилаётгани мамлакатимизнинг сўз эркинлиги ва медиа муҳитини ривожлантириш борасидаги ютуқларининг эътирофи экани мамнуният билан қайд этилди”, деди Шерзод Асадов.
Фото: Telegram/ Шерзод Асадов
Конференция оммавий ахборот воситалари, журналистлар фаолияти ҳамда медиа соҳаси иқтисодий асосларининг барқарорлигини, жамиятни ишончли ва тасдиқланган маълумотлар билан таъминлаш масалаларини батафсил муҳокама қилишга қаратилган.
“Амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, стратегик коммуникациялар, медиасаводхонлик ва фактчекингни ривожлантириш, Ўзбекистонда хорижий ва халқаро оммавий ахборот воситалари фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳақида маълумот бердим. Дезинформацияга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ҳамкорлик истиқболлари — тажриба алмашиш, журналистлар малакасини ошириш, қўшма тренинглар ва таълим дастурларини ўтказиш, ЙХҲТ етакчи экспертларининг Ўзбекистондаги тадбирларда иштирок этиши юзасидан фикр алмашдик.
Очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканимизни таъкидладик”, деб ёзди президент матбуот котиби.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: