USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қўксаройда Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари стратегик шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар

231 марта
Қўксаройда Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари стратегик шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар

17 ноябрь куни Қўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимухамедов ўртасида тор доирада музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувда сўнгги йилларда намуна бўлиб келаётган Ўзбекистон – Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам қўйилаётгани таъкидланди.

Барча соҳаларда кузатилаётган ижобий суръат ва фаол алоқалар мамнуният билан қайд этилди. Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари, шунингдек, маданий тадбирлар мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Ташриф арафасида Урганч ҳамда Тошкент шаҳарларида ўтказилган Туркманистон маданияти кунлари ва фильмлар намойишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард доллардан ошгани, юк ташиш кўлами ортиб бораётгани, хусусан, Туркманбоши портидан фойдаланиш фаоллашгани таъкидлаб ўтилди.

Музокаралар давомида ўзаро савдони ошириш, саноат, энергетика, транспорт, машинасозлик, қишлоқ ва сув хўжалиги йўналишларида самарали кооперацияни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудлараро алмашинувларни янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Шу муносабат билан Хива шаҳрида учинчи Ҳудудлар форумни ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.

Музокараларда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик қатор масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: