Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда қарздорлик ортидан неча фуқаро сувдан узилгани айтилди

Кўрилган: 144

Ўзбекистонда қарздорлик ортидан неча фуқаро сувдан узилгани айтилди

Йил бошидан бери Ўзбекистонда ичимлик ва оқова сув тармоқларига 4351 та ноқонуний уланиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” хабар берди.

Қайд этилишича, бу жорий йилнинг январь-октябрь ойларида кузатилган ҳолатлар бўлиб, улар орасида энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳрига (488 та) тўғри келган. Ундан кейинги ўринларда Сирдарё вилояти (433 та), Қорақалпоғистон Республикаси (425 та) ва Хоразм вилояти (419 та) келтирилган.
Мазкур қонунбузарликлар туфайли дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жамият манфаатларига 82 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган. Шундан 33,6 млрд сўмлик келтирилган зарарлар қопланиши таъминланган.


Мавжуд қарздорликларни қисқартириш мақсадида жорий йилда 123,4 минг нафар қарздор истеъмолчилар бўйича фуқаролик ва иқтисодий судларига 358,4 млрд сўмлик даъво аризалари киритилди. Бундан ташқари, ҳисобот даври мобайнида республика бўйича 62,4 минг нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан узилган. Ушбу ҳолатларнинг 46 мингтаси, яъни энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган.
Истеъмолчиларнинг дебитор қарздорликлари жорий йил бошига нисбатан 203 млрд сўм ёки 22 фоизга қисқариб, 705,5 млрд сўмни ташкил этмоқда. Ўтган йилнинг мос даври билан олинганда эса қарздорликлар 364 млрд сўм ёки 34 фоизга қисқартирилишига эришилган.

Изоҳ қолдириш

    • Planshet 18 Noyabr 2025 11:36
      zor ku

Мавзуга алоқадор: