USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Президент миграция шартномалари тузишни тезлаштиришни буюрди

376 марта
Президент миграция шартномалари тузишни тезлаштиришни буюрди

Айни пайтда қатор Европа давлатлари ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат миграцияси бўйича келишувлар мавжуд эмас. Шу сабабли Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тегишли ҳукуматлараро ҳужжатларнинг имзолаш ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқ берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 18 ноябрь куни Шавкат Мирзиёевга ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш ва миграция жараёнларини халқаро стандартлар асосида йўлга қўйиш масалалари юзасидан ахборот берилган.


Қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатда фуқароларни меҳнат қилиш учун чет элга тартибли жўнатиш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар туфайли меҳнат бозори диверсификация қилинмоқда, фуқаролар асосан юқори маошли иш ўринларида ишлаш учун хорижга кетмоқда. Натижада 2016 йилга нисбатан чет элда ишлаётган фуқароларнинг сони камайган бўлса-да, улар томонидан юборилган маблағ 3,8 миллиард доллардан 2025 йилнинг ўн ойи якунида 15,8 миллиард долларга етган.
Тақдимотда хорижий меҳнат бозорида малакали мутахассисларга катта талаб борлиги қайд этилган. Ҳозирда 140 минг нафар мутахассисга буюртма мавжуд, аммо тил ва касбий малака бўйича талабларга жавоб бера оладиган мутахассисларни тайёрлаш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўплиги кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, меҳнат миграцияси хизматлари тарқоқ бўлгани учун одамлар оворагарчиликка дуч келмоқда.

Шу мақсадда соҳадаги хизматларни тартибга солиш, барча жараёнларни “ягона дарча” тамойили асосида бирлаштириш вазифаси қўйилди.

Тошкент шаҳри Учтепа туманида “Хорижга ишга тайёрлаш маркази”, Термиз шаҳрида “Ягона миграция хизматлари” маркази ташкил этилади. Пойтахтнинг Яшнобод туманида эса халқаро компаниялар билан ҳамкорликда немис ва япон тилларига ўқитиш мактаблари очилади.

“Сўнгги йилларда Европа мамлакатларига миграция оқими 4 баробар кўпайгани таъкидланди. У ерда ишлаётган фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш муҳимлиги қайд этилди. Айни пайтда қатор Европа давлатлари билан меҳнат миграцияси бўйича келишувлар мавжуд эмас. Президент томонидан тегишли ҳукуматлараро ҳужжатларнинг имзолаш ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқ берилди”, дейилади хабарда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: