USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Энди ҳатто Вазирлар Маҳкамаси ҳам дарахт кесиш ва кўчиришга рухсат бера олмайди

218 марта
Энди ҳатто Вазирлар Маҳкамаси ҳам дарахт кесиш ва кўчиришга рухсат бера олмайди

Президент қарори билан, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликларга дарахт ва буталарни кесиш ва кўчиришни назарда тутувчи ҳар қандай шаклдаги ҳужжатни қабул қилиш қатъиян тақиқланди. Шунингдек, табиатга зарар етказганлик учун компенсация тўловларидан имтиёз олганларнинг барчаси бу имтиёзидан маҳрум қилинди.


Ўзбекистон ҳукуматининг экологик талабларга риоя қилмасликка истисно тариқасида рухсат беришга оид барча ҳуқуқлари бекор қилинди. Бу – 19 ноябр куни эълон қилинган президент қарорида белгиланди.


Қарорга асосан, экология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилишни истисно қилиш ёки риоя этмасдан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, шу жумладан, давлат экологик экспертизаси хулосасини бериш қатъиян тақиқланди.


Бу тақиқ – Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг дарахт ва буталарни кесиш ва кўчиришни назарда тутувчи қарори, фармойиши, баённомаси, ёзма топшириқлари ва идоравий ҳужжатларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Яъни бундан буён на ҳукумат, на вазирликлар, на Экология қўмитасининг ўзи ва на ҳокимликлар дарахт кесиш ва кўчириш ҳақида ҳеч қандай ҳужжат қабул қилиши мумкин эмас.

2026 йил 1 мартдан бошлаб табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан озод қилиш тарзида имтиёз бериш билан боғлиқ барча қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқий кучга эга кўрсатмалар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади ҳамда ушбу масалада имтиёз бериш фақат қонун орқали амалга оширилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: