USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Наркотик сотаётган она ва унинг икки ўғли қўлга олинди

133 марта

Наркотик сотаётган она ва унинг икки ўғли қўлга олинди

Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик воситаларини контрабанда йўли билан Тожикистондан олиб келиб, уни сотиш билан шуғулланиб келган оила аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, Тошкент вилоятида “Оҳангарон – Пискент” йўналишида ҳаракатланаётган, олдиндан кузатувга олинган Эқуинох русумли автотранспорт воситаси текшириш мақсадида тўхтатилди. Натижада, автомашинада бўлган Тошкент шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган аёл ва унинг 1999 йилда туғилган ўғли тожикистонлик танишлари томонидан контрабанда йўли билан Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиб, хуфия жойда қолдирилган гиёҳвандлик воситасини олиб кетиш учун кетаётгани маълум бўлди.

Сўнгра уларнинг уяли алоқа воситалари текширилганида, тожикистонлик шахс томонидан Telegram мессенжери орқали наркотик модданинг геолокацияси ва фотосуратлари юборилгани аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда Пискент тумани ҳудудидаги йўл четига яшириб кетилган 4 кг 985 гр “гашиш” моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, уларнинг Олмазор туманидаги яшаш хонадонидан ҳам 1 кг 124 гр “опий” ва 1 кг 976 гр “гашиш” моддалари олинди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: