USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Марказий Осиё давлатлари дипломларни ўзаро тан олиши мумкин

152 марта

Марказий Осиё давлатлари дипломларни ўзаро тан олиши мумкин

Қозоғистон ҳукумати жорий йилнинг 12 ноябрь куни “Қозоғистон Республикаси ҳукумати, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Тожикистон Республикаси ҳукумати, Туркманистон ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида олий таълим ҳужжатларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим”ни тасдиқловчи қарорни имзолади. Бу ҳақдаги лойиҳа Қозоғистон ҳукумати томонидан эълон қилинди.
Қайд этилишича, қарорда келишувга аъзо барча томонлар Марказий Осиёнинг беш республикасидан исталган бирида аккредитациядан ўтган ва қонуний фаолият юритаётган олий таълим муассасалари томонидан берилган дипломларни тан олиши белгиланган.
Мазкур дипломларни тан олиш бошқа Марказий Осиё давлатида ишга кириш учун ариза топширишда, шунингдек, амалиёт ўташ ёки узлуксиз таълимни давом эттириш жараёнида қўлланилади.

Шунингдек, ҳужжатда мутахассислик малакалари олий таълим тизимининг умумий талабларига мос келиши лозимлиги қайд этилган. Агар талаблар орасида жиддий фарқлар аниқланса, бошқа давлатнинг дипломи тан олинмаслиги мумкин.
Қарорда қўшимча шартлар ҳам кўрсатилган. Унга кўра, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон минтақадаги исталган олий таълим муассасасининг дипломини тан олишга рози бўлган. Қозоғистон эса фақат жаҳоннинг энг яхши 1000 таликка кирган университетлар дипломи тан олиниши шартини қўйган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: