USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳаво сифатини яхшилаш учун Тошкент ИЭМда мазутдан воз кечилди

167 марта

Ҳаво сифатини яхшилаш учун Тошкент ИЭМда мазутдан воз кечилди

Ҳаво сифатини яхшилаш учун пойтахтнинг Яккасарой туманида жойлашган Тошкент иссиқлик электр марказида мазутдан воз кечилди. Бу ҳақда кеча, 20 ноябрь куни журналист ва блогерлар учун “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан ташкил этилган пресс-тур давомида маълум қилинди.
Қайд этилишича, пресс-тур доирасида Тошкент иссиқлик электр марказида амалга оширилган модернизация ишлари жамоатчиликка тақдим этилган. Марказда 5 та қозон агрегати ва 1 та газ-турбина қурилмасида таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Корхонада мазут ёқилғиси фойдаланишдан тўлиқ чиқарилган, электр ва иссиқлик энергияси фақат табиий газ асосидаги замонавий қурилмалар орқали ишлаб чиқарилмоқда.

2024 йилда марказда умумий қуввати 64 МВ бўлган янги 2 та газ-турбина қурилмаси ишга туширилган. Натижада, йилига атроф-муҳитга чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар 200 тоннага камайишига эришилган.
Янги қурилмалар орқали йилига қўшимча 515 млн кВ·с электр ва 630 Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Экологик назоратни кучайтириш мақсадида корхона ҳудудига 4 та автоматик мониторинг станцияси (АМС) ва 1 та экопост ўрнатилган. Уларнинг барча кўрсаткичлари реал вақтда Экология ташкилотининг Ситуацион марказига узатилади ва доимий таҳлил қилинади. Шунингдек, газ тармоқларида механик бирикма филтрлари тўлиқ янгиланган.
“Корхона Тошкент шаҳри марказида жойлашгани боис, экологияга ижобий таъсир кўрсатиш ва шаҳар кўркини ошириш борасида ҳам фаол ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 15,5 гектар ер майдонида 16 490 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, “яшил белбоғ” яратилди”, дейилади хабарда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: