USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Telegram'да “онлайн наркодўкон”лар сони кескин ошди

201 марта

Telegram'да “онлайн наркодўкон”лар сони кескин ошди

Ўзбекистонда гиёҳванд моддалар айланмаси сўнгги йилларда янада фаоллашди. Наркотик моддаларни ташиш ва тарқатиш усуллари тобора мураккаблашиб, уларни аниқлаш жараёни қийинлашмоқда. Бу ҳақда бугун, 1 декабрь куни ҳуқуқ-тартибод идоралари вакиллари иштирокида ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, назорат пунктида тутиб қолинаётган партияларда гиёҳванд моддалар аёллар кийими, косметика воситалари, маиший техника қисмлари, ҳатто болалар ўйинчоқлари ичига яшириб олиб ўтилгани аниқланмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, 2025 йил ўрталарида Telegram орқали ишлайдиган яширин “онлайн наркодўкон”лар сони кескин ошган. Улар электрон тўлов тизимларидан, сохта “краудфандинг” кўринишидаги операциялардан, шахси яширилган аккаунтлардан фаол фойдаланмоқда. Айрим каналлар тезда ёпилган тақдирда ҳам, уларнинг ўрнини бошқалари жуда тез эгалламоқда.

Охирги беш йилда наркожиноятлар сони 2 баробарга кўпайган. Мусодара қилинган гиёҳванд моддалар миқдори 67 фоизга, синтетик моддалар эса 80 фоизга ошиб, синтетик наркотиклар мамлакат учун энг катта хавф манбаига айланган. Уларнинг асосий истеъмолчилари – 18-30 ёшли ёшлар.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: