Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда бинолар фасадини ёнувчан материаллар билан қоплаш тақиқланади

Кўрилган: 123

Ўзбекистонда бинолар фасадини ёнувчан материаллар билан қоплаш тақиқланади

Ўзбекистонда биноларнинг ташқи деворларида кучли ёнувчан материалларни қўллашни қонун билан тақиқлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 1 декабрь куни экологик барқарорлик, қиш мавсумига тайёргарлик ва ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича президент раислигидаги йиғилишда маълум қилинди.


Давлат раҳбари мамлакатдаги 44 мингдан ортиқ кўп қаватли биноларда ёнғин хавфсизлиги ҳолатини тўлиқ ўрганиш, фавқулодда вазиятлар тизими бундай хавф-хатарларга қарши ҳаракат қилишга шай туриши зарурлигини таъкидлади.

Биноларнинг ташқи деворларида кучли ёнувчан материалларни қўллашни тақиқловчи қатъий талабларни қонун ҳужжатларига киритиш вақти келганни айтди. Шу муносабат билан кўп қаватли уйларда қурилиш нормалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини халқаро тажрибага мослаш ҳамда масъул раҳбарлар жавобгарлигини кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Коммунал хизматлар ишини мувофиқлаштириш ва фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Ўтган мавсумда пойтахтда тўпланган тажриба асосида республиканинг бошқа ҳудудлари кесимида ишчи гуруҳлар ташкил этиш, барча коммунал хизматлар ва бошқарув сервис компанияларини ФВВ диспетчерлик тизимига боғлаш ва хонадонбай профилактика ишларини кучайтириш вазифаси қўйилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: