USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Наркокурьерлик қилган талабалар озодликдан маҳрум этилди

307 марта
Тошкентда наркокурьерлик қилган талабалар озодликдан маҳрум этилди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” профилактик тадбири доирасида наркокурьерлик билан шуғулланиб келган олий таълим муассасаси талабалари ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда икки нафар талаба холислар иштирокида текширилган. Уларнинг ёнидан 120 гр Алфа ПВП синтетик гиёҳванд моддалари топилган.


“Тезкор тадбир давом эттирилиб, 2007-йилда туғилган талабанинг вақтинча яшаб келаётган университети ётоқхонаси кўздан кечирилганда 400 гр Алфа ПВП синтетик гиёҳванд моддалари борлиги аниқланган. Бу икки талаба ушбу синтетик гиёҳванд моддаларни таниши ташлаб берган геолокациялардан олиб, университет ётоқхонасида дозаларга қадоқлаб, айтилган локацияларга юборишган. Тезкор тадбирлар натижасида бир маротабалик 2600 та дозага тенг бўлган жами 520 гр синтетик гиёҳванд моддаларининг ноқонуний муомаласи олди олинди”, дейилади вазирлик хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан наркокурьер талабаларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмига кўра 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси қўлланилган.

Синтетик гиёҳвандлик воситаларининг манбаини ҳамда қолган жиноий шерикларини аниқлаш мақсадида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор тадбирлари давом эттирилиши билдирилган.

“Бир лаҳзалик хато бутун умрга доғ бўлиши, бир нотўғри қадам бутун бошли тақдирларни издан чиқариши мумкин. Шунинг учун наркожиноятларни эрта аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва талабаларни огоҳликка чорлаш — таълим муассасалари, ота-оналар ва жамиятнинг умумий масъулиятидир”, дея огоҳлантирган вазирлик.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: