USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбошимчалик билан қурилган уйларни расмийлаштириш бўйича янги тартиб жорий этилади

996 марта
Ўзбошимчалик билан қурилган уйларни расмийлаштириш бўйича янги тартиб жорий этилади

Ўзбекистонда фуқароларга қурилиш учун ажратилган ер участкаларида барпо этилган, шу жумладан ўзбошимчалик билан қурилган уй ва иншоотларни расмийлаштириш ҳамда тизимли ҳисобга олиш бўйича янги тартиб жорий этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Фото: Kun.uz 
Ҳужжат “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қарор лойиҳасига мувофиқ:
  • қонун доирасида ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан барча турдаги кўчмас мулклар хатловдан ўтказилади, бунинг учун ер участкаси эгаларидан ариза талаб этилмайди;
  • ажратилган (реализация қилинган) ер участкаларида ўзбошимчалик билан қурилган уй ва иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар “Эътироф” ахборот тизимига киритилади;
  • Кадастр агентлиги томонидан фойдаланишга рухсат берилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади;
  • хатлов жараёнида ўзбошимчалик қурилиш аниқланса, фуқароларга уй ва иншоотларни қандай тартибда расмийлаштириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади.
Шунингдек, хатловдан сўнг уч ой муддат ичида қурилиш учун ажратилган ердаги ўзбошимчалик уйлар расмийлаштирилмаса, бу ҳақдаги маълумотлар Кадастр агентлиги томонидан Солиқ қўмитасига, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан эса соҳадаги назорат инспекциясига юборилади

Изоҳ қолдириш

    • Фарход 12 Dekabr 2025 11:14
      конун билан белгиланган, кучга кирганлигини билдирувчи асословчи хужжатлар булса яхши эди

Мавзуга алоқадор: