USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Энди ҳокимлар ҳар 5 йилда бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади

285 марта
Энди ҳокимлар ҳар 5 йилда бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади

Энди ҳоким ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади. Бу ҳақда жорий йилнинг 6 декабрь куни қабул қилинган “Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида сўз боради.

Фармонга кўра, давлат органларининг вазифа ва функциялари қуйидаги 5 та даражага ажратилади:


Конституциявий ва миллий даража;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари даражаси;
ҳудудий даража;
туман (шаҳар) даражаси;
маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини даражаси.

2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. 

Бунда:

Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда қоида тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;
ротация қилинадиган раҳбарлар Агентликнинг “hrm.gov.uz” электрон платформаси орқали аниқланади;
раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;
ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.

Изоҳ қолдириш

    • Бобур 10 Dekabr 2025 21:35
      Буни нима фойдаси бор, янги хоким борган жойда яна курилишлар ерларни оптимизация килишади жабр халкка тушади. Ротация эмас хар 5 йилда янги хоким сайлаш керак булди.

Мавзуга алоқадор: