USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонга Хитойдан дронлар олиб келинади

188 марта

Ўзбекистонга Хитойдан дронлар олиб келинади

Кейинги йил Ўзбекистонга Хитойдан 50 дан ортиқ замонавий агродрон олиб келинади. Бу ҳақда бугун, 10 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан мулоқот чоғида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида дрон хизматларини кўрсатувчи алоҳида марказ ишга туширилгани бу соҳада мутахассис тайёрлаш ва дронларга сервис хизматини кўрсатиш имконини берган.  Шу йилнинг ўзида 100 дан ортиқ дрон ёрдамида ер майдонлари ва экинлар мониторинги, илғор агротехник тадбирлар амалга оширилган. 


Билдирилишича, кейинги йил Хитойдан яна 50 дан ортиқ замонавий агродрон олиб келинади. Ҳар бир вилоятда камида 2 тадан дрон мобил комплекси орқали агрохизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади. Аграр соҳада дронлар учун белгиланган учиш оғирлиги ҳозирги 100 килодан 250 килогача оширилади. 

“Ўз фаолиятига рақамли технология ва сунъий интеллектни олиб кириб, кам харажат билан юқори ҳосилдорликка эришаётган фермер ва кластерларимиз сони ҳам кўпайиб бораётгани мени хурсанд қилади”, деди давлат раҳбари.

Изоҳ қолдириш

    • Бунёд 11 Dekabr 2025 09:59
      Шу дрондан худудий яшил худид давлат муассаларига хам берилса дарахт касалликларига карши курашиш осонрок буларди

Мавзуга алоқадор: